«БМТ-аёллар» тузилмаси минтақавий директори: Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш соҳасида салмоқли натижаларга эришилган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча «БМТ-аёллар» тузилмаси Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий директори Алия Эл-Яссир билан видеоконференцалоқа шаклида ташкил мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сенат манюасига кўра, мулоқотда БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори Хелена Фрейзер иштирок этди.
Мулоқот иштирокчилари «БМТ-Аёллар» тузилмаси доирасида гендер тенгликни қўллаб-қувватлаш, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиясининг 65-сессиясига тайёргарлик кўриш бўйича 2021 йил февралига мўлжалланган субминтақавий маслаҳатлашувларнинг ташкилий масалалари юзасидан фикр алмашилди.
—Ўзбекистон қисқа вақт ичида катта йўлни босиб ўтганлиги ҳамда сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда сезиларли натижаларга эришганлигини катта мамнуният билан таъкидлайман, — деди Алия Эл-Яссир. — Шунингдек, давлатингиз раҳбариятининг бошқа давлатлар учун намуна бўла оладиган жиддий ёндашуви ва сайъ-ҳаракатлари бизни ҳайратга солади.
Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш соҳасида кўрилаётган чораларни, ижтимоий-сиёсий ҳаётга хотин-қизларни кенг жалб этиш қўллаб-қувватланишини юқори баҳолаб, «БМТ-аёллар» тузилмаси минтақавий директори «мамлакатда мазкур соҳада салмоқли натижаларга эришилганини» таъкидлаб ўтди.
Алия Эл-Яссир, шунингдек, «Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларнинг мулоқоти» норасмий платформасининг ташкил этилишини қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур платформа минтақадаги хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашади.
Учрашувда «БМТ-аёллар» тузилмаси минтақавий директори «Тенглик авлоди» форумига тайёргарликнинг бориши тўғрисида маълумот берди.
Томонлар пандемиядан кейин хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш, субминтақавий ва глобал даражаларда 2030 йилгача даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибида белгиланган барча режалар ва вазифаларни бажариш борасида ўзаро ҳамкорлик ва биргаликда амалга ошириладиган ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.
«Дунё» АА