БМТ Бош Ассамблеяси коронавирусга қарши вакциналарнинг барча учун бирдек ишлаб чиқилиши бўйича резолюция қабул қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКEНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Бош Ассамблея делегациялари келажакда коронавирусга қарши вакциналарни барча олиши учун имконият яратувчи резолюцияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири БМТ расмий сайтида эълон қилинган хабарга асосланиб.
Шунингдек, улар гиёҳванд моддалар ва шахсий ҳимоя воситаларини чайқовчилик йўли билан сотишга чек қўйиш ва фавқулодда вазиятларда дори-дармонлар захирасини ҳаддан ташқари кўп миқдорда шакллантиришни тўхтатишга чақирди. Бугунги кунда ана шундай захираларнинг яратилиши оқибатида дори-дармон етишмовчилиги кузатилмоқда.
«COVID-19 таъсирига қарши курашишда дори-дармон, вакцина ва тиббий асбоб-ускуналарни дунё миқёсида ола билишни таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорлик» резолюцияси бир овоздан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Бош Ассамблеянинг йиғилиши видеоконференция шаклида ўтказилган. Манбага кўра, БМТнинг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳи ёпиқ бўлишига қарамай, ташкилот Котибияти ва унинг асосий органлари, шу жумладан Хавфсизлик кенгаши ва Бош Ассамблея вакиллари онлайн режимда ишлашда давом этмоқда.
dunyo.info