БМТ Бош котиби: Ер ҳароратининг юқори даражага кўтарилиши жаҳон ҳамжамияти олдига иқлим бўйича янги вазифаларни қўймоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иқлим бўйича конференцияда огоҳлантирди: “2020 йили Ер ҳарорати кейинги 3 миллион йил давомида энг юқори даражага кўтарилди, бу жаҳон ҳамжамияти олдига иқлим бўйича янги вазифаларни қўймоқда”, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
БМТ Янгиликлар маркази Антониу Гутерришнинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Ўтган йил мислсиз экстремал об-ҳаво ва иқлим катаклизмалари даврларидан яна бири бўлди. Карбонат ангидрид концентрацияси яна янги максимал даражага – саноатлашув давригача бўлган даражадан 148 фоизга кўтарилди. Бу 3 миллион йил ичидаги энг юқори даражадир. Ўшанда Ер ҳарорати 3 даража, денгиз сатҳи эса тақрибан 15 метр юқори бўлган”.
2020 йили сайёрамиз ҳарорати саноатлашув давригача бўлган даражадан 1,2 Цельсий юқори даражани ташкил этди.
“Бу илмий ҳамжамият томонидан белгиланган 1,5 даражадаги чегарага яқинлашгани билан хавфлидир. Биз ҳамон аср охирида рўй бериши мумкин бўлган 2,4 даражали ҳарорат кўтарилиши томон ҳаракатланаяпмиз. Биз ҳақиқатан ҳам жар ёқасидамиз”, деди БМТ Бош котиби.
Шу ўринда Антониу Гутерриш “агар биз биргаликда иш олиб борсак инсониятни хийла мусаффо ва яшил йўлга йўналтириш учун иқлим ўзгаришларининг энг оғир оқибатларини бартараф эта олишимиз, COVID-19 пандемиясидан кейинги тикланиш имкониятларидан самарали фойдаланишимиз мумкин” эканлигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йили Ўзбекистон Иқлим ўзгаришлари бўйича Париж битимига (Париж, 2015 йил 12 декабрь) қўшилган.
/«Дунё» АА/.