Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТ Бош котиби: навқирон инсонларнинг ҳуқуқлари ва орзу-умидларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ишига содиқ бўлиб қолайлик

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТ Бош котиби: навқирон инсонларнинг ҳуқуқлари ва орзу-умидларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ишига содиқ бўлиб қолайлик

Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ўтказилаётган инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўз фикрларини билдирди.

Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

– Форумнинг “Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” деб номлангани ёшлар вакилларининг ижтимоий ҳаётда ва қарорлар қабул қилиш жараёнларида янада кенг иштирок этиши учун кўмаклашишга қаратилган, – деди БМТ Бош котиби. – Сиёсий жараёнларнинг адолатпарварлигини ошириш, янада сифатли ва барқарор сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда ёшлар ўртасида жамоат муассасаларига нисбатан ишончни тиклаш учун бу жуда муҳимдир.

Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳукуматларнинг ёшларга доир сиёсатни ишлаб чиқиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, чунки бу навқирон инсонларга ижтимоий ва сиёсий қарорлар қабул қилиш ҳамда ривожланишнинг ёшлар манфаатларини ҳам кўзда тутадиган стратегик мақсадларини белгилашда мустақил иштирок этиш имкониятини беради.

Навқирон инсонларнинг саъй-ҳаракатлари иқлим инқирози, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, низоларни бартараф қилиш ва ҳал этиш каби ўта муҳим глобал муаммоларга ечим топишнинг устувор омили ҳисобланади.

Бугунги дунёнинг ҳолатини кўп жиҳатдан COVID-19 инқирози белгилаб бераётган шароитда пандемия дунё талабаларининг 90 фоиздан ортиғини таълим олишдан узиб қўйди ва оқибатда таълим соҳасидаги шусиз ҳам мавжуд бўлган тенгсизлик янада қалтислашди ҳамда глобал инқироз мураккаб тус олди.

Антониу Гутерриш таъкидлашича, гарчи таълим пандемиянинг яққол қурбони ҳисобланса-да, у узоқ муддатга мўлжалланган тикланиш ва барқарор ривожланишнинг калитига ҳам айланмоқда. Шу муносабат билан БМТ Бош котиби мурожаатидан мазкур форумнинг барча иштирокчиларини ва бутун дунёдаги жами ёшларни “Келажагимизни асраб қолайлик!” номли таълим кампаниясига қўшилишга чорлов ўрин олган.

Истиқболга назар солган ҳолда, келинг, дунёдаги барча навқирон инсонларнинг ҳуқуқлари ва орзу-умидларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ишига содиқ бўлиб қолайлик, дейилади БМТ Бош котибининг Самарқанд форуми иштирокчиларига мурожаати якунида.

«Дунё» АА