БМТ Бош котиби пойтахтимиздаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюрди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Кеча расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бугун пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистонда маҳалла институти тизими ҳақида батафсил маълумот берилди. Бу ерда яратилган шароитлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, иш билан таъминлаш, ёшларни таълимга йўналтириш, якка тартибдаги тадбиркорлик шохобчалари фаолияти билан танишилди. Антониу Гутерриш маҳалла фаоллари билан ҳам самимий суҳбатлашди.