БМТ Бош котиби ўринбосари: Ўзбекистон раҳбари томонидан коррупцияга қарши курашиш, мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам бериш, одам савдосига қарши курашиш борасидаги қабул қилинаётган қатъий чораларни тўла қўллаб-қувватлаймиз
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси Вена шаҳрида Парламентлараро иттифоқ томонидан БМТ ва Австрия парламенти билан ҳамкорликда ташкил этилган
Аёл спикерларнинг 13-саммити ва Парламентлар раҳбарларининг 5-Бутунжаҳон конференциясида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, ташриф доирасида Сенат раҳбари БМТ Бош котиби ўринбосари, Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг ижрочи котиби Геда Вали билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, ушбу ташкилотнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастурини қабул қилиш ҳамда гиёҳванд моддалар айланмаси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган Барқарор ривожланиш мақсадлари ва умумевропа принципларига тўла мос келадиган ислоҳотларга юқори баҳо берди. Геда Вали Ўзбекистоннинг БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши аъзоси этиб сайланиши мазкур ислоҳотларнинг жаҳон миқёсида эътироф этилиши далилларидан бири эканини қайд этди.
Давлатингиз раҳбари томонидан коррупцияга қарши курашиш, болалар ва тизимли мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам бериш, шунингдек, одам савдосига қарши курашиш борасидаги қабул қилинаётган қатъий чораларни тўла қўллаб-қувватлаймиз,- деб таъкидлади Г.Вали.- Тошкентдаги БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси минтақавий ваколатхонаси ташкилотнинг хориждаги энг йирик ваколатхонаси ҳисобланади. Бу эса Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз нақадар муҳимлигини кўрсатади.
Учрашув давомида томонлар БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган янги минтақавий дастурини имзолаш учун БМТ Бош котиби ўринбосарининг жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши юзасидан келишувга эришдилар. Мазкур дастурнинг амалга оширилиши одам савдоси, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни ўрганиш, шунингдек, оила қадриятларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари доирасида гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларининг салоҳиятини ошириш имконини беради.
Шунингдек, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбари Афғонистон атрофида юз бераётган воқеалар муносабати билан минтақавий хавфсизликни таъминлашда жуда муҳим роль ўйнайдиган идоралараро ва трансчегаравий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Дунё» АА