БМТ Бош котиби: Ўзбекистон тинчлик, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари масалаларидан тортиб иқлим ва барқарор ривожланишгача бўлган барча соҳалардаги ишончли ҳамкоримиздир
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов кеча БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Владимир Норов Ўзбекистон БМТни осойишталик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, бутун дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича универсал ва ишончли халқаро тузилма, деб билишини таъкидлади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари фаолиятидаги иштироки жадаллашгани мамнуният билан қайд этилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг турли йўналишлардаги бешта резолюцияси қабул қилинди. БМТнинг юқори даражадаги делегацияси ўтган ҳафта Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида иштирок этди.
Антонио Гутерриш Ўзбекистон раҳбариятининг ортга қайтмас хусусиятга эга илғор, кенг кўламли ўзгаришларни амалга оширишга бўлган сиёсий иродаси ва қатъиятини юқори баҳолади. БМТ Ўзбекистонни очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга ошириш йўлида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.
Бош котиб Ўзбекистон ва БМТ ўртасида жадаллик билан тобора кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади. «Ўзбекистон тинчлик, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари масалаларидан тортиб иқлим ва барқарор ривожланишгача бўлган барча соҳалардаги ишончли ҳамкоримиздир. Мамлакат БМТнинг кўп томонлама кун тартибини илгари суришда етакчи ўринни эгаллайди», деди Антонио Гутерриш.
Ўзбекистоннинг Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, минтақада замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва саноат инфратузилмаси объэктларини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлари БМТ томонидан юқори баҳоланиши маълум қилинди.
БМТ, шунингдек, Ўзбекистон томонидан минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, «Термиз - Мозори-Шариф - Кобул – Пешовар» темир йўлининг қурилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши маълум қилинди.
Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалалар бўйича яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
«Дунё» АА