БМТ Бош котибининг ўринбосари Ли Цзюньхуа: Ўзбекистон ташаббуси барқарор, адолатли ва хавфсиз дунёни барпо этишда нималарга эришиш мумкинлигининг муҳим наъмунасидир
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ли Цзюньхуа БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган «Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш» резолюцияси муносабати билан халқимизга ўз қутловларини йўллади:
Ўзбекистон Президенти ва халқини БМТ Бош Ассамблеяси томонидан «Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш» резолюцияси бир овоздан қабул қилингани билан самимий табриклайман. Ушбу муҳим резолюция экологик муаммоларга, жумладан, музликларни ҳимоя қилиш, ерларнинг деградациясига қарши курашиш, сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган асосий масалаларни илгари суради.
Резолюция барқарор ривожланишга комплекс ёндашувни рағбатлантиради ва минтақавий ҳамкорликни дунёмиз олдида турган умумий муаммоларни ҳал қилишда кучли восита сифатида хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси одамлар бирлашса, амалий ҳаракатларни амалга ошириш, барқарор, адолатли ва хавфсиз дунёни барпо этишда нималарга эришиш мумкинлигининг муҳим намунасидир. Резолюция Марказий Осиё давлатларининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, шу жумладан халқаро ҳамжамият кўмагида жамоавий мажбуриятларини кучайтиради.
Бугун биз Ўзбекистон Президенти ва халқи ташаббусини тантанали равишда нишонлар эканмиз, мамлакатингизнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги қатъий интилишини самимий қутлаймиз. БМТ тизими Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Келинг, барча учун барқарор ва адолатли келажакни барпо этиш йўлида умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилайлик.