Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги ташаббусларини олқишлади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги ташаббусларини олқишлади

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев 25 сентябрь куни БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (ГЖБ) ижрочи директори Гада Фатхи Валига БМТнинг Венадаги бош қароргоҳида доимий вакил сифатидаги ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида БМТ Бош котибининг ўринбосари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг тузилмалари ҳамда Ўзбекистон ўртасида жадал ривожланиб бораётган ҳамкорликни мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек, у БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги стратегик ва муҳим шерик деб билиши ҳамда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, трансмиллий жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши курашишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Гада Фатхи Вали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, давлатимиз раҳбарининг БМТнинг глобал терроризмга курашиш стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш тўғрисидаги баёноти, Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни сақлашда мамлакатнинг иштироки, шунингдек, минтақада тинчликни барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган қатор муҳим ташаббуслари алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистон коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги сай-ҳаракатларини юқори баҳолаб, мамлакатда Коррупцияга қарши кураш агентлиги ташкил этилганини мамнуният билан қарши олди.

БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси коррупцияга қарши курашишда ушбу тузилмага амалий ҳамда техник ёрдам беришга тайёр экани қайд этилди.

Томонлар гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш ва сотишни камайтириш, уюшган жиноятчилик ҳамда халқаро терроризмга қарши курашиш бўйича ўзаро самарали ишларни давом эттиришдан манфаатдор эканини алоҳида таъкидлади.

/“Дунё” АА/.