БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи якунлари Германия ОАВ нигоҳида
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Германиянинг "diplo.news" электрон нашрида "Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг намунали ҳамкори бўлиш йўлидан бормоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашрнинг ёзишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилиб бормоқда. Ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга иккинчи маротаба ташрифи мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг БМТ томонидан қўллаб-қувватланаётганининг ёрқин далилидир.
"Ўзбекистон жуда қисқа вақт ичида БМТнинг асосий ҳамкор мамлакатларидан бирига айланди. Республика бугун нафақат ташкилотнинг кўплаб дастур ва лойиҳаларини амалга оширмоқда, балки қисқа давр ичида халқаро ташкилотнинг нуфузли органларида муҳим ўринларни эгаллашга ҳам улгурди. Улар орасида Ўзбекистоннинг яқинда Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш (ECOSOC) таркибига ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий кенгашига сайланиши, биринчи марта Ўзбекистон вакилининг БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлиши бу мамлакатнинг халқаро миқёсда тан олинаётганлидан дарак беради", — дейилади мақолада.
Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг ўнта махсус резолюцияси қабул қилинганлиги алоҳида эътиборга лойиқдир. Бу тадбирлар мамлакатнинг глобал муаммоларга содиқлигини ва масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини кўрсатади. Тошкентда БМТнинг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро жамғарма (IFAD) ваколатхонасининг очилиши ҳамда Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги, туризмни ривожлантириш, қашшоқликка қарши курашиш ва иқлим ўзгариши каби муҳим масалаларга бағишланган кўплаб БМТ конференцияларининг ўтказилиши мамлакатнинг минтақавий ва глобал муаммолар борасида етакчилигидан далолат беради.
Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг олий давлат мукофоти "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирлади. Бу БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин дўстона муносабатларни акс эттиради.
"Бош котиб Антониу Гутерриш ва Президент Шавкат Мирзиёев ўртасида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан олиб борилган музокаралар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Афғонистонга нафақат гуманитар ёрдам беришни кенгайтириш, балки бу муаммо бўйича глобал стратегияни ишлаб чиқиш таклифини илгари сурмоқда. Бу, айниқса, халқаро ҳамжамият Афғонистондаги мураккаб вазиятни ҳал қилишнинг самарали ечимларини излаётган бир пайтда муҳим аҳамият касб этади", — деб таъкидланган "diplo.news" тарқатган мақолада.