Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти раҳбари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти оиласига қўшилганига 30 йил тўлиши муносабати билан қутлади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти раҳбари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти оиласига қўшилганига 30 йил тўлиши муносабати билан қутлади

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзолигига 30 йил тўлиши муносабати билан БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили ўзининг табрик ва тилакларини йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири:

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз дўстлар!

Менинг энг самимий қутловларимни қабул қилгайсиз. 30 йил аввал Ўзбекистон БМТ оиласининг тўлақонли аъзоси бўлди. Шундан буён ўтган вақт мобайнида мамлакат иқтисодиёт, маданият, дипломатия ҳамда сайёҳлик йўналишларида салмоқли муваффақиятларни қўлга киритди.

UNWTO ва Ўзбекистон – ажойиб шериклар. Биз мамлакатда сайёҳликни ривожлантиришга йўналтирилган катта ҳажмдаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширдик.

Мен, шунингдек, Ўзбекистон раҳбариятини ўзбек халқининг маданий меросини ҳимоя қилиш ва тарғиб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун қутлашни истар эдим. Биз ана шундай ишларни ажойиб шаҳарлар – Самарқанд, Бухоро ва Хива мисолида кўришимиз мумкин.

2023 йили афсонавий Самарқанд шаҳри ўз бағрида сайёҳлик дунёсини - UNWTO Бош Ассамблеясининг 21-сессиясини қабул қилади. Бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган ўзбекона меҳмондўстликни яна бир бор намоён этадиган, мамлакатнинг бой меросидан баҳраманд бўлишга имконият яратадиган бу тадбирнинг муваффақиятли ўтишига ишончим комил.

Ўзбекистон ва унинг халқига фаровонлик ва омадлар тилайман! Катта раҳмат! Самарқандда дийдор кўришгунча!

“Дунё” АА