БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили ўз миссиясини якунлаяпти
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги даражасини юқори баҳолаб, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва истеъмоли, уюшган жиноятчилик, одам савдоси ва халқаро терроризм билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш йўналишларини алоҳида таъкидладилар.
Суҳбат чоғида Ашита Митталнинг Ўзбекистон ва мазкур тузилма ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, шунингдек, Бошқарманинг лойиҳа фаолиятини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари қайд этилди.
Ўз навбатида, Ашита Миттал Ўзбекистон Ҳукуматига унинг фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ашита Миттал 2014 йил июнь ойида БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг ҳудудий бўлимига раҳбарлик қилган.