БМТ Хотин-қизлар камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитасида Ўзбекистон ҳисоботи кўриб чиқилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хотин-қизлар камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси бўйича Ўзбекистоннинг Олтинчи даврий маърузасини кўриб чиқиш якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси маълумотида қайд этилишича, ҳисобот 81-сессияда БМТ Хотин-қизлар камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитаси аъзолари томонидан кўриб чиқилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги ҳамда қатор вазирлик ва идоралар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва фуқаролик жамияти вакилларидан иборат делегация мазкур қўмита аъзолари билан икки кунлик мулоқот ўтказиб, Конвенция қоидаларининг мамлакатимиз томонидан бажарилиши бўйича саволларга жавоб берди.
Қўмита аъзолари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишлар, беш минг фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик берилгани, хотин-қизларни камситмаслик соҳасидаги давлат сиёсати, гендер тенгликни ўрнатиш бўйича ислоҳотлар ҳамда 2030 йилгача ушбу мақсадларга тўлиқ эришиш стратегияси ва давлатнинг хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги устувор йўналишларига юқори баҳо берилди.
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиянинг фаолияти алоҳида қайд этилди.
Самарали мулоқот чоғида қўмита аъзолари томонидан мамлакатимизда эришилган муваффақиятлар эътироф этилгани баробарида бошланган ислоҳотларни давом эттириш зарурлиги ҳам таъкидланди. Ўзбекистон делегацияси, ўз навбатида, БМТ қўмитаси билан Конвенция доирасида ҳамкорлик қилишга содиқ эканини яна бир бор тасдиқлади.
«Дунё» АА