БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Бошқармаси маърузасида Ўзбекистоннинг таклифлари эътироф этилди
 Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
						Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
					 
				
					 
						 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
						O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
					 
				
					 
						 Uchrashuvlar
						Uchrashuvlar
					 
				
					 
						 XMT doirasidagi xamkorlik
						XMT doirasidagi xamkorlik 
					 
				
					 
						 BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
						BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
					 
				
					 
						 Press-relizlar
						Press-relizlar
					 
				
					 
						 Vakolatxona yangiliklari
						Vakolatxona yangiliklari
					 
				
					 
						 Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
						Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
					 
				
					 
						 O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
						O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
					 
				
					 
						 Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
						Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
					 
				
					 
						 Sayyohlik
						Sayyohlik
					 
				
					 
						 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
						8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
					 
				
					 
						 O’zbekiston matbuoti daydjestlari
						O’zbekiston matbuoti daydjestlari
					 
				
					 
						 2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
						2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
					 
				
					 
						 Конституциявий ислоҳотлар
						Конституциявий ислоҳотлар
					 
				
					 
						 Boshqa yangiliklar va voqealar
						Boshqa yangiliklar va voqealar
					 
				
				
					Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
 
					Шу йил 11 сентябрь куни бошланган ва 6 октябргача давом этадиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 54-сессиясида кўриб чиқиладиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг маърузаси БМТ Бош Ассамблеясининг ҳужжати сифатида тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизмати маълумотига кўра, маъруза Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури бешинчи босқичи учун инсон ҳуқуқларининг мақсадли секторлари, асосий соҳалари ёки мавзули масалалари юзасидан давлатлар ва бошқа манфаатдор томонлар билдирган фикрларни ўзида мужассам этган.
Маълумки, 2004 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури эълон қилинган. Бундан мақсад – барча давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бизнес секторида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим дастурларини амалга оширишга кўмаклашишдир.
Ҳозирги вақтгача ушбу Дастурнинг қуйидаги учта босқичи амалга оширилди:
биринчи босқич: 2005-2009 йиллар – мактабларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим жараёнларини қамради;
иккинчи босқич: 2010-2014 йиллар – олий таълим тизими, шунингдек ўқитувчи-мураббийлар ва давлат хизматчилари учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимга бағишланди;
учинчи босқич: 2015-2019 йиллар – оммавий ахборот воситалари вакилларига инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим берилди.
Ўз навбатида, 2020-2024 йилларда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи бажарилмоқда. Мазкур босқич инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 2022 йил 6 октябрдаги Резолюциясида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга оширишга масъул тегишли манфаатдор томонларнинг бу борадаги ижобий ташаббуслари алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичида амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклифларни шакллантириш масаласи кун тартибига қўйилди.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасига БМТнинг барча тузилмалари, давлатлар, фуқаролик жамияти институтлари ва манфаатдор томонларнинг айни мавзудаги фикр-мулоҳазаларини сўраб олиш тавсия этилди. Шу муносабат билан Олий комиссар Бошқармаси 2023 йил 2 мартда аъзо-давлатларга тегишли масалада ўз фикрларини билдириш ва зарур материалларни тақдим этишни сўраб мурожаат қилди. Ўз навбатида, 2023 йил 1 майда Олий комиссар Бошқармаси веб-сайтида бу ҳақда эълон берилди.
Шундан сўнг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасига 2023 йил 30 июнгача бўлган даврда 15 та давлат, 3 та ҳукуматлараро ташкилот, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 4 та махсус процедураси, 8 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институт, маъруза тақдим этадиган ва бу борада кейинги фаолиятни амалга оширадиган 2 та миллий механизм, 17 та фуқаролик жамияти институти ва 4 нафар алоҳида шахс – жами 53 респондентдан 50 та тақдимнома келиб тушди. Олий комиссар Бошқармасининг маърузаси ана шу таклифлар негизида тайёрланган.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг маърузасида ўз таклифларини берган респондентлар орасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази алоҳида таъкидланган. Маърузанинг 43-бандида қайд этилганидек, Миллий марказ Жаҳон таълим дастури бешинчи босқичи бўйича инсон ҳуқуқларининг қуйидаги мақсадли секторларига оид таклифларни тақдим этган:
 болалар ва ёшларга оид – улар ўзгаришларнинг шижоатли давомчиларига айланишлари мумкин;
 болалар ва ёшларга оид – улар ўзгаришларнинг шижоатли давомчиларига айланишлари мумкин;
 аёллар ва қизларга оид – уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этишга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш имкониятларини кенгайтириш лозим;
 аёллар ва қизларга оид – уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этишга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш имкониятларини кенгайтириш лозим;
 жамиятнинг заиф қатламлари, жумладан, қочоқлар, мигрантлар, ногиронлиги бўлган инсонларга оид – улар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимдан том маънода баҳраманд бўлишлари учун тегишли шароитларни яратиш керак;
 жамиятнинг заиф қатламлари, жумладан, қочоқлар, мигрантлар, ногиронлиги бўлган инсонларга оид – улар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимдан том маънода баҳраманд бўлишлари учун тегишли шароитларни яратиш керак;
 фуқаролик жамияти ва жамоат ташкилотларига оид – уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги салоҳиятини ошириш зарур;
 фуқаролик жамияти ва жамоат ташкилотларига оид – уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги салоҳиятини ошириш зарур;
 корхона ва корпорацияларга оид – уларнинг ишчи-ходимлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга қаратилган ахлоқий ва ижтимоий масъулиятини изчил рағбатлантириб бориш тақозо этилади.
 корхона ва корпорацияларга оид – уларнинг ишчи-ходимлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга қаратилган ахлоқий ва ижтимоий масъулиятини изчил рағбатлантириб бориш тақозо этилади.
Бундан ташқари, «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази бешинчи босқичда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимда рақамли давр афзалликларига таянишни, хусусан, имкон қадар кенг аудиторияни қамраб олишга ва Интернетда ёлғон ва нафрат руҳидаги маълумотлар тарқатилиши оқибатида келиб чиқадиган муаммоларга самарали ечим топишга хизмат қиладиган технологиялардан фойдаланишни таклиф этган», - дейилади БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг маърузасида.
Олий комиссар Бошқармаси маърузасининг «Хулосалар» қисмида баён этилган аксарият бандларда ҳам Ўзбекистон томони тақдим этган таклифлар асосида муҳим тавсиялар берилган. Жумладан, маърузанинг якуний 74-бандида қайд этилишича, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури бешинчи босқичининг устувор мақсадли гуруҳлари – ёшлар ва жамиятнинг заиф қатламлари ҳамда алоҳида шахслар ҳисобланса, асосий устувор соҳалар сифатида эса рақамли макон шароитидаги инсон ҳуқуқлари, экологик ҳуқуқлар ва иқлим ўзгаришлари, шунингдек, гендер тенгликка алоҳида эътибор қаратилиши мумкинлиги таъкидланган.
ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /«Дунё» АА/.
 
 
		 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
			 
				 
  
 



















