БМТ ОЛИЙ КОМИССАРИ: БИЗ ЎЗБЕКИСТОН РАҲБАРИЯТИНИНГ ЖАДАЛ ИСЛОҲОТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 37-сессияси доирасида Ўзбекистон адлия вазири Р.Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидовдан иборат мамлакатимиз делегацияси БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашди.
Музокаралар чоғида томонлар инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама этдилар.
Ўзбекистонда барча йўналишларда, шу жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам ҳимоясини кенгайтириш, одил судлов, суд ишларининг юритилишида самарадорлик ва сифатни ошириш юзасидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақидаги маълумотлар Олий комиссарда катта қизиқиш уйғотди.
Шу ўринда Зайд Раад ал-Ҳусайн “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да мамлакатни ривожлантириш Стратегиясини ҳаётга тадбиқ этишнинг асосий якунлари, шунингдек, Ўзбекистон ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” билан танишди.
Олий комиссар 2017 йил май ойида Ўзбекистонга буюрган ташрифини, Тошкент ва Нью-Йоркда Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган музокараларини илиқлик билан ёдга олди. У Ўзбекистон ҳаётининг барча жабҳаларида давом этаётган демократик ўзгаришларга ижобий баҳо берди. Масалан, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, халқаро андозаларга мувофиқ равишда миллий қонунчиликни такомиллаштириш ишларининг муҳимлиги қайд этилди.
БМТ вакили Ўзбекистон ривожланишнинг тўғри йўлидан бораётганини алоҳида таъкидлар экан, Ўзбекистонда ҳукм сураётган миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенглик муҳити муҳим эканлигини ҳам қайд этди.
Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистон раҳбарининг 2018 йил кузида Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказиш ҳамда Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиш тўғрисидаги ташаббусини олқишлади.
Олий комиссар ўз Бошқармаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг барча йўналишларида Ўзбекистон билан бой мазмунли ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини тасдиқлади.
“Жаҳон” АА, Женева