Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТ сесссиясида Ўзбекистоннинг Олтинчи даврий ҳисоботи эшитилади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТ сесссиясида Ўзбекистоннинг Олтинчи даврий ҳисоботи эшитилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси БМТнинг Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитасининг 7 февраль куни бошланган 81-сессияси онлайн шаклда иштирок этмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири

БМТ қўмитаси сессиясида 15-16 февраль кунлари Ўзбекистоннинг Олтинчи даврий маърузаси кўриб чиқилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази томонидан Конвенция қоидаларини амалга ошириш доирасида тайёрланган Олтинчи даврий ҳисобот 2016 йилдан – ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олган. Ушбу маърузани тайёрлашда 30 дан ортиқ давлат органи ва 20 дан зиёд фуқаролик жамияти институти иштирок этган.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, Олтинчи даврий ҳисоботда Конвенция қоидаларининг моддама-модда амалга оширилиши, Ўзбекистон қонунчилигига мазкур йўналишда киритилган сўнгги ўзгаришлар, хотин-қизларнинг мавқеини юксалтириш борасида эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилган.

Хусусан, хотин-қизларни камситмаслик соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, Ўзбекистон ҳукумати томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини кучайтириш, эркаклар ва аёллар ўртасида амалда тенгликни ўрнатишни жадаллаштириш, хотин-қизларга нисбатан жамиятдаги нотўғри қарашларга барҳам бериш, хотин-қизлар савдосининг барча шаклларига ва хотин-қизлардан фоҳиша сифатида фойдаланишга чек қўйиш, никоҳга оид масалалар ва оилавий муносабатларда, сиёсий фаолият ва жамият ҳаётида, таълим, бандлик, соғлиқни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий, халқаро ҳамкорлик соҳаларида хотин-қизларни камситишга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар қамраб олинган.

БМТ Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитасининг 81-сессиясида Габон, Панама, Сенегал, Уганда, Доминикан Республикаси ва Ливаннинг бу борадаги даврий маърузалари ҳам муҳокама қилинади.

Таъкидлаш жоизки, Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йил 18 декабрда қабул қилинган. Ўзбекистон ушбу Конвенцияга 1995 йил 6 май куни қўшилган.

БМТнинг Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитасининг 81-сессияси 25 февралгача давом этади.

«Дунё» АА