БМТда Хавфсизлик Кенгашига янги вақтинчалик аъзо давлатлар сайлови бўлиб ўтмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун БМТ Бош ассамблеясида Хавфсизлик Кенгашига янги вақтинчалик аъзо давлатлар сайлови бўлиб ўтмоқда. Мавжуд бешта ўрин учун Канада, Жибути, Ҳиндистон, Ирландия, Кения, Мексика ва Норвегия кураш олиб бормоқда.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши мазкур ташкилотнинг доимий фаолият олиб борувчи тузулмаси ҳисобланиб, унинг зиммасига халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш масъулияти юкланган. Хавфсизлик Кенгашида доимо 15 мамлакат йиғилади. Уларнинг бештаси доимий ва ўнтаси вақтинчалик ҳисобланади.
Кенгашнинг доимий аъзолари АҚШ, Россия, Буюк Британия, Хитой ва Франция ҳисобланади. Ушбу давлатлар бирор бир масалани овозга қўйишда вето ҳуқуқига эга. Қолган ўнта аъзо мамлакат икки йилга сайланади. Германия, Бельгия, Доминикан Республикаси, Индонезия ва Жанубий Африка Республикаси 2019-2020 йиллар учун сайланган, Вьетнам, Нигер, Тунис, Эстония ҳамда Цент-Винсент ва Гренада 2020-2021 йиллар учун сайланган.
Бугунги бўлаётган сайловда иштирок этаётган мамлакатлар 2021 йилдан кейинги муддатга Германия, Бельгия, Доминикан Республикаси, Индонезия ва Жанубий Африка Республикаси ўрнига сайланади. Хабарда айтилишича, давлатлар тўртта минтақавий гуруҳ доирасида сайланиши кўзда тутилмоқда.
Африка гуруҳида битта жой учун Жибути ва Кения курашади. Осиё-Тинчокеани гуруҳида эса битта жой учун фақат Ҳиндистоннинг номзоди қўйилган, шунга қарамай, Ҳиндистондан барибир 193 та (БМТга шунча мамлакат аъзо ҳисобланади) мамлакатдан 129 тасининг овозини олиш талаб этилади.
Лотинамерика ва Кариб ҳовзаси минтақаси гуруҳида битта ўрин учун Мексика кураш олиб бормоқда. Канада, Ирландия, Норвегия давлатлари Ғарбий Европа ва бошқа давлатлар учун ажратилган иккита ўрин учун рақобатлашади.
Ушбу еттита давлатнинг ҳаммаси аввал ҳам Хавфсизлик Кенгашининг аъзоси бўлишган. Масалан, Ҳиндистон Хавфсизлик Кенгашига етти марта аъзо бўлган бўлса, Канада олти, Мексика ва Норвегия тўрт, Ирландия уч, Кения икки, Жибути бир марта аъзо бўлган.
Номзод мамлакатларга сайланиш учун Бош Ассамблеяда иштирок этаётган делегатларнинг учдан икки қисми овоз бериши керак бўлади, яъни 193 мамлакатнинг 129 таси уларнинг номзодини маъқуллаши лозим. Регламент бўйича сайлов яширин овоз бериш тартибида ўтказилади.
Бундан ташқари, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 75 чи сессияси раиси ҳам сайланади. Бу жой учун фақат Туркия вакили Вўлкан Бозкир номзоди қўйилган.
UzA