Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшерикли траст жамғармаси Маслаҳат қўмитасининг биринчи йиғилишида қатор давлатлар вакиллари Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшерикли траст жамғармаси Маслаҳат қўмитасининг биринчи йиғилишида қатор давлатлар вакиллари Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билди

Кеча БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшерикли траст жамғармаси (ИХКШТЖ)

Маслаҳат қўмитасининг биринчи йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, тадбирда хорижий давлатлар, шунингдек уларнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиялари, БМТ агентликлари, мамлакатимизнинг вазирлик ва идоралари, халқаро молия институтлари, нодавлат ташкилотлар, шунингдек, 30 дан ортиқ мамлакатлардан фуқаролик жамияти институтларининг 120 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Қўмита йиғилиши ИХКШТЖнинг Техник котибияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Оролбўйи минтақасида кредит ва грант лойиҳаларини амалга оширувчи ёки кўриб чиқувчи барча донор ва манфаатдор томонларни ўз ичига олган Маслаҳат қўмитаси ИХКШТЖ бошқарув тузилмасининг расмий қисми ҳисобланади ва самарали стратегик мулоқот, биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва Жамғарма фаолиятининг амалий ҳаракати, дастурий ва молиявий жиҳатларини мувофиқлаштириш учун ягона интеграциялашган ҳамкор платформа вазифасини бажаради. Бундан ташқари, Қўмита вазифаларига донорлик маблағларининг самарали тақсимланишини таъминлаш ва синергетик таъсирни таъминлаш орқали: “Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” концепциясини амалга ошириш киради.

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори ва ИХКШТЖ Бошқарув қўмитаси ҳамраиси Ҳелена Фрейзер йиғилишни очар экан, “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти икки томонлама шериклар, халқаро молия институтлари ва бошқа ривожланиш бўйича шериклар барқарор ривожланиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тўлиқ ишонишини таъкидлади. Шунингдек, ушбу йўл Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг далилларга асосланган Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланиш учун инвестицияларга тизимли ёндашувни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарашларига тўғри келади” дея эътироф этди БМТнинг мамлакатимиздаги доимий вакили.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳам иштирок этди ва ўз нутқида БМТ, халқаро тараққиёт агентликлари, донор мамлакатлар ва молия институтларига Ўзбекистон ҳукуматининг тараққиёт ташаббусларини доимий қўллаб-қувватлаётгани, хусусан, Оролбўйи минтақасини ижтимоий – иқтисодий ва экологик соғломлаштириш жараёнида ёрдам кўрсатаётгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, улар минтақада барқарорликни таъминлаш учун Республика ҳукумати ва тараққиёт ҳамкорларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда ҳамкорликнинг турли жиҳатлари бўйича мувофиқлаштирувчи фаолиятни такомиллаштириш учун инклюзив, шаффоф ва самарали механизмни қўллаш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур мақсадларга эришиш учун Маслаҳат қўмитаси аъзолари иштирокида техник даражадаги ишчи гуруҳларни ташкил этиш таклиф этилди. Маълумотлар ва баҳолашлар бўйича тузилган биринчи ишчи гуруҳи инвестициялар ва лойиҳалар портфелини таҳлил қилиш учун маълумотларни йиғиш ва тақдим этиш билан шуғулланади. Барқарор инвестициялар бўйича иккинчи ишчи гуруҳ Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича тизимли, инновацион ёндашувни амалга оширади ва бунда Ўзбекистондаги барқарор ривожланиш ва камбағалликни камайтириш стратегияларига ҳамда бошқа миллий ва минтақавий ривожланиш устуворликларига таянади. Техник гуруҳ эса Оролбўйи минтақасидаги вазият тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардорлигини оширишга, шунингдек тизимли ёндашув ва қўшма ташаббусларнинг натижаларини кенг ёритишга ҳисса қўшади.

Учрашув давомида Корея, Япония, Исроил, Буюк Британия ва Қувайтдан келган хорижий миссия ва делегациялар вакиллари БМТ билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳукумати томонидан Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган барқарор ривожланиш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди. Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA), Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси, шунингдек, фуқаролик жамияти ташкилотлари ўз ичига қамраб олган донорлар жамоаси ёшлар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш соҳасида минтақанинг жадал ривожланиши учун кўптомонлама шерикликни мустаҳкамлашга содиқлигини билдирди. Бундан ташқари, Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари мавжуд лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва БМТ билан узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрлигини ҳамда Маслаҳат қўмитаси фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Тадбир якунида амалга оширилаётган дастур ва ташаббусларни самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, лойиҳаларнинг техник жиҳатларини муҳокама қилиш, жорий мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш ва қўмита аъзоларининг конструктив мулоҳазаларини олиш мақсадида Маслаҳат қўмитасининг йиғилишларини мунтазам равишда ҳар йили камида икки марта ўтказишга қарор қилинди.

/“Дунё” АА/.