Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан лойиҳавий битимлар имзоланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан лойиҳавий битимлар имзоланди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев билан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги вакили Виорела Гуцу ўртасида лойиҳавий битимларни онлайн имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, келишувга асосан иссиқхона хўжалигида замонавий технологиялар жорий этилиб, зараркунанда ҳашаротларга қарши курашишда ҳамкорлик янада ривожлантирилади.
Қиймати 3,4 миллион AҚШ долларини ташкил этадиган "Келажак авлод учун ақлли фермерчилик" лойиҳаси 4 йилга мўлжалланган бўлиб, Вьетнам ва Ўзбекистонда амалга оширилади. Унда Корея Республикаси молиявий ҳамкор сифатида иштирок этади.
Лойиҳа мамлакатимизда инновацион ва барқарор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, юртимизни иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва сотиш ташаббускорига айлантириш имконини беради.
Шунингдек, мазкур лойиҳа соҳа мутахассислари ва кичик ер эгаларига ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини ўзлаштиришлари учун шароит яратиб, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва хавфсиз маркетинг асосларини ўрганишларига хизмат қилади. Шунингдек, иссиқхона боғдорчилигига янги технологияларни олиб кириш орқали ҳосилдорлик ва даромадларни ошириш кўзда тутилган.
Келишувга кўра, “Чигирткага қарши курашни такомиллаштириш лойиҳаси”нинг иккинчи босқичи ҳам амалга оширилади. Лойиҳа ҳужжати ФAО томонидан олти мамлакат (Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) ва молиявий шерик – Япония ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан биргаликда тайёрланган.
Умумий қиймати 7,3 миллион AҚШ долларига тенг лойиҳа беш йилга мўлжалланган. Якунда Марказий Осиё мамлакатларида зараркунанда ҳашаротларга қарши курашнинг самарали превентив стратегиясини қўллашдаги муаммоларни миллий ва минтақавий даражада бартараф этиш кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, чигирткага қарши курашни такомиллаштириш лойиҳасининг биринчи босқичи ФAО ва JICA томонидан 2015-2019 йилларда Aфғонистон, Қирғизистон ва Тожикистонда муваффақиятли амалга оширилган. Эришилган муваффақият ва натижалар, шунингдек, минтақа мамлакатларининг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кўрсатилаётган ёрдамни кенгайтиришга қарор қилинган.
Онлайн мулоқотда Ж.Хўжаев ҳамкорликдаги лойиҳалар самарасига тўхталар экан, ФАОнинг стратегик мақсадларни амалга ошириш баробарида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.
2020 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига қўшимча 100 миллион доллар грантларни жалб этиш белгиланган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 88 миллион долларлик грант маблағлари жалб этилишига эришилди.
Учрашувда 2020 йил ноябрь ойида ФАОнинг Европа учун 32-ҳудудий конференцияси виртуал шаклда илк бор Ўзбекистонда ўтказилиши қайд этилди.

“Дунё” АА