БМТнинг Женевадаги бўлинмаси раҳбари: 2021 йил ядровий қуролсизланишда муҳим йил бўлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Женевада сешанба куни Қуролсизланиш бўйича конференция (ҚК) йиғилиши бошланди. Унда ҚКнинг бир нечта ёрдамчи органларини ташкил этишни ўз ичига олган чора-тадбирлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири БМТ янгиликлар марказига асосланиб.
Конференция бош котиби Татьяна Валовая сўзга чиқиб, бу чора-тадбирлар мамлакатларга ушбу соҳадаги қатор масалалар бўйича мулоқотни тиклашга имкон беришини таъкидлади.
«Халқаро ҳамжамиятнинг қуролсизланиш бўйича музокаралар олиб борадиган ягона кўп томонлама форуми бўлган ушбу конференция аъзолари кун тартибидаги муҳим масалаларни ҳал қилишга ҳисса қўшмайдиган ёки ундан ҳам ёмони, ишончсизликни кучайтирадиган мунозаралардан воз кечиши керак», - деди у.
Қуролсизланиш бўйича конференция раҳбари жорий йил ядровий қуролсизланиш, бундай қуролларни тарқатмаслик ва назорат қилиш учун жуда муҳим йил бўлишини қайд этди. Татьяна Валовая 22 январь куни Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома кучга кириши ва ёз ойларида COVID-19 пандемияси туфайли ортга сурилган Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани кўриб чиқиш бўйича конференция ўтказилишини эслатиб ўтди.
/«Дунё» АА/.