Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Борий Алихонов: денгизнинг қуриши туфайли Орол ҳавзасидаги иқлим ўзгаришлари бошқа ҳудудларга қараганда анча оғир, дунёдаги ўртача қийматлардан икки баробар кучли

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Борий Алихонов: денгизнинг қуриши туфайли Орол ҳавзасидаги иқлим ўзгаришлари бошқа ҳудудларга қараганда анча оғир, дунёдаги ўртача қийматлардан икки баробар кучли

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича қўмитаси раиси Борий Алихонов

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форумдаги нутқида барқарор ривожланиш мақсадлари камбағал, бой ва ўрта даражада ривожланган барча давлатлар учун ҳаракатга даъват эканини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбирлари.

Мақсад фаровонликни яхшилаш ва сайёрани ҳимоя қилишга қаратилган. Давлатлар иқтисодий ўсишни ошириш ва таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва бандлик соҳасидаги қатор масалаларни ҳал этиш, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан параллел равишда камбағалликни бартараф этиш чораларини кўрилиши зарурлигини эътироф этмоқда.

Шу нуқтаи назардан Олий Мажлис қонунчиликни шакллантириш, кун тартиби ва Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)ни 2030 йилгача бўлган даврда мониторинг қилиш ва рағбатлантиришда фаол роль ўйнайди.

Сенаторга кўра, 2020 йилда республикада ташкил этилган Парламент комиссиясининг асосий вазифалари БРМларни қонунчилик жараёнларига интеграциялаш ва парламент назоратининг самарали амалга оширилишини таъминлашдан иборат.

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни қўллаб-қувватлашда миллий ва минтақавий даражадаги парламент аъзоларининг фаол иштироки ва уларни жалб этиш айниқса муҳимдир, - деди Борий Алихонов. - COVID-19 инқирози ва ундан кейинги тикланиш билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб, парламент ёндошувларни ва иш услубларини кўриб чиқиш заруратига ҳам дуч келмоқда. Бунинг учун иштирок этаётган томонлар жамоатчиликнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига тез жавоб бера олиши, ривожланиш муаммоларининг энг яхши амалиёти ва ечимларидан хабардор бўлиши керак.

Бу Олий Мажлиснинг БРМларни ўз жараёнларига сингдириш салоҳиятини мустаҳкамлайди. Шунингдек, қабул қилинган қонунларнинг самарадорлигини оширади, БРМларни амалга ошириш учун ошкора ва ҳисобдор бюджетлаштиришни таъминлайди.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш иқтисодиётга юк деб қаралаётган анъанавий тараққиёт моделидан экологик ривожланиш механизми деб тан олинган моделга, яъни «яшил иқтисодиёт»га ўтиш мақсадида ўз экологик сиёсатини илгари сурмоқда.

Янги глобал «яшил» лойиҳанинг эълон қилиниши жаҳон иқтисодий, молиявий ва экотизимларига барқарорликни тиклай оладиган, инсон тараққиётининг барқарор ўсишини таъминлайдиган ривожланиш йўлларидан биридир.

Содда қилиб айтганда, «яшил иқтисодиёт» табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, қайта тикланадиган, ресурс тежайдиган, чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологиялардан кенг фойдаланиш, иссиқхона газлари чиқиндилари камлиги, атроф муҳитига хавф-хатар сезиларли даражада камайиши билан боғлиқ иқтисодиётдир.

2019 йил 14 июнь куни ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ мамлакатларида замонавий ресурс тежовчи ва экологик тоза технологияларни кенг жорий этиш мақсадида «яшил камар» дастурини қабул қилишни таклиф қилди.

Орол инқирозининг салбий оқибатларини камайтириш ва Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-иқтисодий, экологик реабилитацияси шароитида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун ҳам «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бундай шароитда Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич амалга ошириш доирасида республикамизнинг «яшил иқтисодиёт»га ўтиш жараёнини жадаллаштириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган вазифалар илгари сурилади. Бундан ташқари, бу иқлим ўзгаришига қарши курашда асосий масалага айланмоқда.

Денгизнинг қуриши туфайли Орол ҳавзасидаги иқлим ўзгаришлари бошқа минтақаларга қараганда анча оғир, глобал ўртача (0,29°C га нисбатан мос равишда 0,14°C )дан икки баробар кучли, бир кеча-кундузлик ҳарорат оралиғи ошган, ҳавонинг нисбий намлиги камайган, айниқса йилнинг иссиқ даврида ҳавонинг ҳарорати 40°C дан ошган кунлар сони ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ривожланиш дастурлари ва стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш, экология соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирокида илмий-амалий форумлар ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирларини кўрмоқда.

Сенатор ўз нутқида бугунги кунда Оролбўйи минтақасида иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятни яхшилаш борасида ўхшаши йўқ кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Орол денгизининг қуриб қолган тубида фақатгина 2018 йилнинг декабридан 2021 йилнинг мартигача бўлган давр мобайнида 1,7 млн. гектарга яқин майдонда саксовул уруғи (авиация ёрдамида) экилди.

У экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни республика қишлоқ хўжалиги секторида «яшил иқтисодиёт»ни жорий этишнинг истиқболли йўналишларидан бири, деб атади.

«Ўзбекистоннинг яна бир ташаббуси «ақлли қишлоқ хўжалиги» соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳамда минтақада озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берадиган қишлоқ хўжалиги янгиликларини жорий этишдир”, дея таъкидлади у.

Ўзбекистон энергетика комплексининг «яшил» иқтисодиётга ўтиши жараёнида қайта тикланувчи энергия манбаларининг ривожланиши алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистоннинг бирламчи ёқилғи-энергетика ресурслари таркибини, асосан нефт, газ, шунингдек, кўмир, қисман гидроэнергетика ташкил этади. Қайта тикланадиган энергия манбаларининг катта салоҳиятига қарамай, уларнинг улуши бир фоизга ҳам етмайди.

Ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида, мунтазам устувор йўналишларини ва қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида давлат сиёсати чора-тадбирлар мажмуини мустаҳкамлаш, иқтисодий соҳаларда энергия самарадорлигини ошириш, ижтимоий соҳа ва ёқилғи-энергия баланси диверсификация даражаси, қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқарувчиларини молиявий рағбатлантириш, шунингдек, мамлакат энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йилда «Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Ўзбекистоннинг «яшил иқтисодиёт»га ўтишининг муҳим жиҳатларидан бири экологик тоза транспортни ривожлантириш деб ҳам аталди.

Республикада фойдаланиладиган транспорт воситалари таркибида автомобил транспорти устунлик қилади, уларнинг умумий сони 2,7 миллион тадан ортиқ. Нисбий самарадорлик ва иқтисодиётга қарамасдан, автотранспорт энергия ресурсларининг иккинчи энг йирик истеъмолчиси бўлиб, саноат соҳаси билан бирга асосий экологик ифлослантирувчи моддалардан бири ҳисобланади. Умуман олганда, ҳозирги кунда транспорт воситаларидан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг улуши мамлакатда 65 фоизга, Тошкент каби йирик шаҳарларда эса 80% дан ошади. Шу билан бирга, автомобиль транспортида бензин ва дизел ёқилғисидан фойдаланиш туфайли ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларининг йиллик ҳажми 1,5 миллион тоннадан ортиқни ташкил этади.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодиётга ўтиши жараёнида таълим ва фан алоҳида ўрин тутади.

2019 йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳукумати республикада экологик таълимни ривожлантириш концепсиясини маъқуллади, бу эса ўқитишнинг барча босқичларида узлуксиз экологик таълим ва тарбия тизимини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутади.

Бу давлат стандартларини янада такомиллаштириш, мамлакат илмий салоҳиятини ривожлантириш, таълим жараёнини қайта кўриб чиқиш ва тегишли мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш бўйича малака ошириш тизимини, шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари учун ўқув қўлланмалари, дарсликлар, кўргазмали ва дидактик материалларни тайёрлаш ҳамда нашр қилишни талаб этади.

— Шундай қилиб, барқарор, экологик тоза «яшил иқтисодиёт»га ўтиш, шунингдек, қўшимча иш ўринлари яратиш ва қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, қурилиш саноати ҳамда бошқа соҳаларда мавжуд иш ўринлари сифатини яхшилаш меҳнат бозорида ўз таъсирини кўрсатади, - деди Сенат аъзоси ва эксперт ўз чиқиши ниҳоясида.

/«Дунё» АА/.