Борнмут шаҳрида яшовчи ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ва 14 октябрь куни ўтказиладиган муддатидан олдин овоз бериш тартиби билан танишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Англия жанубида жойлашган Борнмут шаҳрида яшовчи ватандошлар билан онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида 14-Тошкент сайлов округига бириктирилган 10-сайлов участкаси тузилгани, дипломатия миссияси ҳузурида ташкил этилган участка сайлов комиссиясининг фаолияти ҳақида маълумотлар билан танишди.
Шу билан бирга, юртдошларимизга сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш учун қулайликлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йил 14 октябрь куни мудатидан олдин овоз бериш учун ушбу шаҳарда сайлов участкаси ташкил этилаётгани маълум қилинди.
Ватандошлар Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сайлов дастуридаги асосий йўналишлар билан ҳам танишиш имконига ҳам эга бўлди.
Элчихона веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ва Марказий сайлов комиссияси веб-сайтида сайлов жараёни ҳақида батафсил маълумот олиш имконияти мавжуд эканлиги қайд этилгани баробарида хориждаги сайловчиларни рўйхатга олиш https://saylov.mfa.uz портали орқали амалга оширилаётгани таъкидланди.
/«Дунё» АА/.