Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов UNWTO Бош ассамблеяси 24-сессияси вице-президенти этиб сайланди

UNWTO Европа минтақавий комиссиясининг овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Венгрия вакиллари бир овоздан UNWTO Бош ассамблеясининг жорий йил октябрда Марокаш шаҳрида бўлиб ўтадиган 24-сессияси вице-президентлари этиб сайланди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбири Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига асосланиб.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси вакили сифатида Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов қайд этилган.

« Дунё » АА