Бош вазирнинг ўринбосари Саудия Арабистони вакиллари билан қўшма лойиҳалар амалга ошириш ва муқобил энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов видеоконференция шаклида “АCWА Power” (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) компанияси бошқарув кенгаши раиси, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абунайян билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълум қилишича, музокаралар чоғида томонлар амалдаги қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, муқобил энергия соҳасида инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.
Сирдарё иссиқлик электр станцияси негизида қуввати 1500 МВт бўлган комбинациялашган циклли иссиқлик электр станцияси қурилишининг бориши муҳокама қилинди ҳамда Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт бўлган иккита шамол электр станцияси қуриш ишларини бошлашни жадаллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
Компания янги кенг кўламли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали Ўзбекистонда ўз иштирокини кенгайтириш ниятида эканлиги маълум қилинди. Хусусан, томонлар Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1,5 ГВтгача бўлган янги шамол электр станцияларини қуриш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Бу лойиҳалар Ўзбекистон Ҳукуматининг 2030 йилга бориб мамлакат электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдорини 3 ГВтга етказишга қаратилган мамлакат энергия балансини диверсификация қилишга оид дастурнинг бир қисмидир. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан йилига углерод чиқиндиларини 1,6 млн тоннага камайтириш ҳамда Ўзбекистон Ҳукумати томонидан 2030 йилга бориб мамлакат энергия қувватларининг 25%ни қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказиш бўйича белгиланган мақсадларига эришиш кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши фаолияти муҳокама қилинди. Жумладан, соғлиқни сақлаш, нефть-газ соҳаси, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва туризм соҳаларидаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Мулоқот доирасида томонлар Савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиясининг тўртинчи йиғилишини, шунингдек, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди.
Музокаралар якунида амалга оширилаётган ва ишлаб чиқилаётган лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
“ACWA Power” компанияси электр станцияларини, шунингдек, сувни чучуклантиришга мўлжалланган саноат иншоотларини қуриш, лойиҳалаш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. Компания таҳминан 3500 кишини иш билан таъминлайди. Саудия Арабистони компанияси халқаро майдондаги фаолиятини Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги 12 мамлакатда амалга оширади. “ACWA Power” портфели 38,7 ГВт электр энергияси ишлаб чиқарувчи қувватларидан иборатдир.
/«Дунё» АА/.