Британия ОАВ Ўзбекистонда ўтказилган "Eurasian Creative Week" фестивали ҳақида ёзмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Британиянинг оммабоп "The Times Of Central Asia" янгиликлар порталида шу йил 22-29 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган "Eurasian Creative Week" фестивали якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда қайд этилишича, 22 июнь куни Тошкент шаҳридаги "TEAM University" халқаро университетида бошланган фестиваль Хива ва Нукусда давом этди. Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Беларусь, Финляндия, Германия, Қирғизистон, Тожикистон ва Исроилдан ишбилармон ҳамда маданий доиралар вакиллари қатнашди.
Нашрда маълум қилинишича, фестиваль доирасида "World Coaching Championship" биринчи халқаро коучинг чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Евроосиё мамлакатлари маданияти ва санъатини тарғиб қилишга қўшган улкан ҳиссаси учун Шароф Рашидов жамғармаси раҳбари академик Гулнора Рашидова ва Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия аъзоси Акмал Нуриддинов британиялик таниқли ёзувчи Жонатан Фрайер номидаги эсдалик медали билан тақдирландилар.
"Таниқли санъаткорлар, режиссёрлар, бастакорлар, дипломатик корпус вакиллари ва йирик компаниялар раҳбарлари бўлган тадбир меҳмонлари Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси билан яқиндан танишдилар, – дейилади мақолада. – Иштирокчилар, шунингдек, шеърият дарслари, атроф-муҳитга оид мавзулардаги тақдимотларда қатнашди".
Мақола якунида, коучинг бўйича жаҳон чемпионати ва Савицкий музейидаги кўргазмалар орқали иштирокчилар фикр алмашиш, ўз истеъдодларини намойиш этиш ҳамда Евроосиёнинг ёрқин меросини ўрганиш имкониятига эга бўлгани таъкидланган.