Британиянинг йирик молия маркази Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов "TheCityUK" молия маркази маслаҳатчиси Стив Бурне билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот давомида Британия молия ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва хорижий тажриба асосида Ўзбекистонда молия марказини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Стив Бурне Ўзбекистонда инвестициялар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ҳамда республикада барча иқтисодиёт тармоқлари жадал ривожланаётганини таъкидлади. У, шунингдек, республикада молия соҳасида замонавий ёндашувлар асосида лойиҳаларни ишлаб чиқишга катта қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида "TheCityUK" ва Ўзбекистоннинг мутасадди ташкилотлари ўртасида мунтазам маслаҳатлашувларни йўлга қўйишга келишиб олинди.
"TheCityUK" Лондон шаҳрида 2008 йилдан буён фаолият олиб бораётган нодавлат молия маркази ҳисобланди. Ташкилот 160 дан зиёд банклар, консалтинг ташкилотлари ва компанияларни ўз ичига олади.