Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Брюсселда «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Брюсселда «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Кеча Брюссел шаҳрида «Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегация иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, ЕИ делегациясига Кенгашнинг ҳамраиси сифатида Португалия ташқи ишлар вазири Аугусто Сантуш Силва раҳбарлик қилди.

Тадбир давомида Европа томони Ўзбекистонда адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлади.

Ўзбекистон-Европа муносабатларининг бугунги ҳолати, қўшма дастурларни амалга ошириш, ҳамкорликнинг янги йўналишлари, шунингдек, бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларни тезроқ якунлаш муҳимлиги қайд этилди.

Иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш, жумладан, савдо тўсиқларини бартараф этиш, минтақалараро ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, қайта тикланадиган энергетикани қўллаб-қувватлаш, молиявий-техник ёрдам кўрсатиш, сайёҳлик ва таълим алмашинувларини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Европа Иттифоқи делегацияси Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва унинг натижаси ўлароқ Марказий Осиёда шаклланган ўзаро англашув ва яхши қўшничилик муҳитини юксак баҳолади. Расмий Брюсселнинг «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклида минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлиги маълум қилинди.

Мажлис иштирокчилари Афғонистондаги вазиятни, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида ОАВ учун қўшма матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Брюсселда Ўзбекистон - Европа Иттифоқи музокаралари бошланди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

/«Дунё» АА/.