Брюсселда Ўзбекистон ва Португалия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Меморандум имзоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Брюсселга ташрифи доирасида кеча Португалия ташқи ишлар вазири Аугусто Сантуш Силва билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
2022 йилнинг биринчи ярмида Португалия Европа Иттифоқига раислик қилади.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида турли даражадаги ташрифларни ташкиллаштириш, вазирликлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши орқали сиёсий мулоқотни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Тўқимачилик, фармацевтика, аграр ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Португалия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Брюсселда Ўзбекистон - Европа Иттифоқи музокаралари бошланди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.
/«Дунё» АА/.