Бу йилги ёзги Олимпия ўйинларидаги натижалар тарихимизда энг яхшиси бўлиши учун зарур чораларни ҳозирдан кўриш топширилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда июль-сентябрь ойларида Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидланди.
Бу йилги ютуқларни Токио олимпиадасида бўлгани каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри экани қайд этилди.
2024 йилги Олимпия ўйинларидаги натижалар тарихимизда энг яхшиси бўлиши учун зарур чораларни ҳозирдан кўриш топширилди.
Спорт вазирлигига "Париж – 2024"га тайёргарлик кўраётган спортчиларимиз учун 15 та Олимпия ва Паралимпия маркази ҳамда Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятларидаги 14 та спорт базаларида барча шароитни яратиш топширилди.
Олимпия ва Паралимпия қўмиталари билан биргаликда уларни чуқурлашган тиббий кўрикдан ўтказиш, фармакология ва диетология жиҳатидан сифатли таъминлаш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди.
ЎзА