Бугун Тошкентда Биринчи Ўзбекистон-Ҳиндистон...
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкентда Биринчи Ўзбекистон-Ҳиндистон тиббиёт форуми ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган анжуман икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, янги ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш ва соҳага хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадига қаратилган.
Тошкентга Ҳиндистон етакчи тиббиёт марказлари, клиникалари, олий билим юртлари, компаниялари раҳбарлари, таниқли мутахассислардан иборат 100 кишидан ортиқ делегация ташриф буюрган.
Шунингдек, Ҳиндистон давлат соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазири Бҳарти Правин Павар бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар, AYUSH (халқ табобати) вазирлиги расмийлари анжуманда онлайн шаклда иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида соғлиқни сақлаш, фармацевтика, халқ табобати, соҳани рақамлаштириш, тиббий таълим, инновациялар ва илмий-тадқиқот фаолияти каби долзарб йўналишларда ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Икки давлат тиббиёт муассасалари ва компаниялари ўртасида G2В, B2B шаклларидаги учрашувлар ва музокаралар ўтказилади, ҳамкорлик бўйича 40 дан ортиқ ҳужжат имзоланади.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида тиббиёт соҳасидаги алоқалар жадал ривожланиб бормоқда. Хусусан, бугун Ҳиндистонда Бухоро давлат тиббиёт институти бўлими, мамлакатимизда «Aakash Healthcare», «Pratiksha», «Apollo», «Medanta» каби етакчи тиббиёт муассасаларининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон тиббий олий таълим муассасаларида тўрт мингдан зиёд ҳиндистонлик ёшлар таҳсил олмоқда.
15 апрель куни якунланадиган форум ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим воқеа бўлади.
ДЕҲЛИ, 13 апрель. /«Дунё» АА/.