Бугун Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга расмий ташрифи бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизматининг хабарига кўра, ташриф дастурида Душанбе шаҳрида икки томонлама тадбирларнинг ўтказилиши – расмий кутиб олиш маросими, тор доирадаги музокаралар ва кенгайтирилган таркибдаги йиғилиш, ижтимоий объектлар очилишига бағишланган онлайн-маросим, икки томонлама ҳужжатлар тўпламининг имзоланиши кўзда тутилган.
Икки мамлакат Президентлари 10 – 11 июнь кунлари Тожикистон пойтахтида қўшма маданий тадбирларда иштирок этадилар, жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказишади, Сўғд вилоятидаги қатор саноат объектларига боришади.
Тадбирлар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларини қамраб оладиган жами 30 дан зиёд ҳужжат қабул қилиниши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Хатлон вилоятининг маркази – Бохтар шаҳрида ушбу ташрифга тайёргарлик доирасида Биринчи Ўзбекистон – Тожикистон минтақалараро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича биргаликда автомобиллар, трансформаторлар, маиший техникалар ишлаб чиқаришини ташкил этиш, интенсив боғлар, иссиқхона мажмуалари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш бўйича битимлар, шунингдек, умумий қиймати 730 миллион долларни ташкил этадиган қатор савдо шартномалари имзоланди.
/«Дунё» АА/.