Бугун Ўзбекистонга Финляндия Тараққиёт ва ташқи савдо масалалари вазири бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси келади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
21-22 февраль кунлари тараққиёт ва ташқи савдо масалалари вазири Вилле Скиннари бошчилигидаги Финляндия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси маълумотига кўра, делегация таркиби давлат идоралари вакиллари билан бирга Финляндиянинг «Nokia», «WARTSILA», «METSO OUTOTEC», «EPSE» каби йирик технологик компаниялари, ҳаммаси бўлиб 20 дан ортиқ фирма ва компаниялар раҳбарларидан иборат.
Ташриф кун тартибига кўплаб аниқ мақсадга йўналтирилган учрашув ҳамда музокаралар билан бир қаторда Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Тадбирда энергетика, тоғ-кон саноати, транспорт, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Комиссия йиғилиши якунлари бўйича кўп қиррали Ўзбекистон-Финляндия ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.
Ҳукуматлараро комиссиянинг аввалги раунди 18 йиллик танаффусдан сўнг 2020 йилда онлайн тарзда бўлиб ўтган эди.
«Дунё»
АА