Бухоро халқаро аэропорти энди 650 кишига хизмат кўрсатади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Коронавирус пандемияси муайян вақтга Ўзбекистон аэропортларида, жумладан, йирик ҳаво дарвозалардан бири Бухоро халқаро аэропортида авиақатновларни тўхтатиб қўйди. Аммо авиакорхонанинг ўзида иш давом этди.
Гап шундаки, карантин бошлангандан буён ўтган уч ойда бу ерда бош пудратчи “Муҳташам қурилиш монтаж” бинокорлик корхонаси эски йўловчи терминалини реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳасини амалга оширди.
– Бунёдкорлик ишлари самарасида соҳа меъёр ва талабларига жавоб бермагани сабаб қарийб тўққиз йилдан буён бўш турган собиқ терминал биноси замонавий иншоотга айлантирилди, – деди “Бухоро” халқаро аэропорти директорининг ёрдамчиси Сайфиддин Бадриддинов. –Қурилиш ва таъмирлаш ишларига ҳамда объектни тегишли ускуна ва аппаратлар билан жиҳозлашга авиакорхонамиз томонидан 1 миллиард 450 миллион сўмлик маблағ сарфланди. Иншоот аэропортимиз муҳташам мажмуасининг меъморий қиёфасига жуда уйғунлашган.
Таъкидлаш керак, гарчи 2011 йил октябрида аэропортда соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатадиган халқаро мақомга мос ва хос терминал қурилган бўлсада, вақт ўтиб боргани сайин у эҳтиёжни қондирмаётган эди. Негаки, сайёҳлик мавсуми авжига чиққанда, аэропорт бир пайтнинг ўзида икки, ҳатто тўрттагача қатновни қабул қилишига ёки рейсни жўнатишига тўғри кела бошлади. Шундай кезларда назорат -ўтказиш пунктларида узундан- узун навбатда туришлар, багажларни самолётга юклаш ва тушириш ишлари чўзилиб кетиши одатий ҳолга айланди. Соатига 150 кишига хизмат кўрсатган собиқ терминалнинг ўтказиш қуввати 250 тага оширилгани, кузатиш ва кутиш залларида барча қулайликлар яратилгани боис, эндиликда юқоридаги муаммолар бўлмайди.
Яна муҳим бир жиҳати, янги замонавий терминал чегара ва божхона хизматлари ишлари учун зарур ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда, ногиронлиги бўлган кишилар учун ҳам тегишли қулайликлар муҳайё. Шунингдек, янги бинода йўловчиларга сервис хизматлари кўрсатиш нуқталари: дўконлар, қаҳвахона ва бошқа хизмат пунктлари жойлаштирилган.
Хуллас, Бухоро халқаро аэропорти эндиликда соатига 650 йўловчига хизмат кўрсата олади.
Бухороликлар ва вилоят меҳмонларига карантин тугаб, фаол авиақатновлар йўлга қўйилса, аэровокзал янги терминалидаги қулайликлар манзур бўлиши, шубҳасиз. Бу кунлар тобора яқинлашмоқда.
UzA