Бухоро шаҳрида ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши якунланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Бухоро шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (ШҲТ МКК) навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон раислигида 12-14 март кунлари бўлиб ўтган мазкур йиғилишда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов, Ташкилотга аъзо давлатлар миллий координаторлари ва ШҲТнинг доимий органлари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигидаги асосий тадбирлар жадвали, шунингдек, Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Тадбир доирасида делегация раҳбарлари Бухоро вилоятининг тарихий ва сайёҳлик салоҳияти билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ШҲТга 2021 йил сентябрь ойидан буён раислик қилмоқда.
ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг бундан олдинги йиғилиши 26-28 январь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган эди.
«Дунё» АА