Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Бухоро шаҳрида ўтказиладиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Бухоро шаҳрида ўтказиладиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева раислигида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълум қилишича, йиғилишда Ташкилий қўмита аъзолари, Барқарор ривожланиш мақсадларини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена Фрейзер, Ёшлар парламентлари аъзолари, Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирок этди.

2021 йил 9 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг Кенгашлари томонидан Қўшма қарор қабул қилинган. Ушбу Қарор билан Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форумини 2021 йил 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиш, унинг концепцияси, регламенти, ташкилий қўмита таркиби ва чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Йиғилишда ушбу масалалар муҳокама қилинди ва вазифалар белгилаб олинди.

Қайд этилганидек, Форум доирасида 10‒20 июнь кунлари Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифалар доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Тошкент шаҳрида «Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!» шиори остида Барқарор ривожланиш ҳафталиги ўтказилади.

Ҳафталик доирасида республиканинг барча ҳудудларида туркум тадбирлар ташкил этилади. Шу жумладан, «Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадлари сари» номли китоб-альбоми ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида тайёрланиб, нашр қилинади.

Қолаверса, иштирокчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Форумнинг махсус веб-сайти яратилади, барча керакли маълумотлар унга жойлаштирилиб борилади. Форумда иштирок этиш истагини билдирган жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва хорижий экспертлар учун ушбу сайт орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Шунингдек, Форум иштирокчилари учун маданий-концерт дастури ташкил этилади.

Йиғилишда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

«Дунё» АА