Бухоро вилояти ҳокими хорижда вақтинча меҳнат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар билан онлайн-мулоқот ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов хорижда вақтинча ишлаётган хорижда ишлаётган бир гуруҳ бухороликлар билан онлайн-мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати малумотига кўра, онлайн-тадбирда Россияда бўлиб турган юртдошларимизнинг меҳнат қилиш ва яшаш шароитлари билан танишилди, фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Ҳоким суҳбат давомида хорижда ишлаётган юртдошларимизни мезбон давлат қонун-қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди, юртимиз шаъни, халқимизнинг қадр-қимматини авайлаб асраш, энг асосийси, соғ-саломат меҳнат қилиб, юртимизга, оилалари бағрига қайтиб келиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, юртимизда, хусусан, Бухорода яратилаётган янги иш ўринлари, аҳоли даромадини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, одамларга тақдим этилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида маълумот берилди.
Хорижда ишлаётган фуқароларнинг оилаларидан хабар олиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича туман, шаҳар ҳокимлари, мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
«Дунё» АА