Бухорода I Халқаро ёшлар туризм форуми ўтказилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 10-11декабрь кунлари Бухоро шаҳрида I Халқаро ёшлар туризм форуми ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Лойиҳа ташаббускори Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаментига кўра, онлайн-форумда 20 дан ортиқ хорижий делегат иштирок этади.
Тадбирни ташкил қилишдан мақсад маҳаллий ва хорижий мутахассислар ва талабаларнинг юқори салоҳиятли илмий ишланмалари, start-up лойиҳаларини аниқлаб, ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда туризм соҳасида етук кадрларни етиштиришга кўмаклашишдан иборат.
Форумда соҳанинг етакчи мутахассислари ўз тажрибаларига оид тақдимотлар ўтказади.
«Дунё» АА