Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

“Бухоронинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва ундаги ўрни” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
“Бухоронинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва ундаги ўрни” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди

“Бухоро — 2020 йилда ислом олами маданияти пойтахти” тадбирлари доирасида онлайн тарзда ташкил қилинган “Бухоронинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва ундаги ўрни” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Онлайн-анжуманда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) Бош директори, доктор Салим Муҳаммад ал-Малик, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази – IRCICA Бош директори, доктор Халит Эрен, таниқли олим, тарихчи ва манбашунослар қатнашди.

Видеоконференцияни Ўзбекистон Республикаси Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ва Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов кириш сўзи билан очиб, кўҳна ва боқий Бухоронинг Ислом дини ривожидаги ўрни ва мавқеи, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратлари ва бошқа етук намоёндалар илмий-маънавий мероси, унинг аҳамияти хусусида тўхталди.

Конференцияда “Бухоронинг Ислом цивилизациясидаги ўрни ва унга қўшган ҳиссаси”, “Ислом цивилизациясида Бухоро маънавий мероси ва унинг ҳозирги даврда чет эллик ва маҳаллий олимлар томонидан ўрганилиши муаммолари”, “Марказий Осиёда Ислом маданияти ва санъати: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзуларида маърузалар тингланди.

Тадбирда соҳа мутахассислари, ёш олимлар ўзларини қизиқтирган қатор саволларга таниқли дин уламоларидан жавоб олди.

Конференция ўзбек, рус, араб, инглиз, турк тилларида онлайн тарзда ZOOM дастури орқали тарқатилди.

UzA