Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Бунёдкор элнинг севимли байрами

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Бунёдкор элнинг севимли байрами

Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида Наврўз байрами тантаналари бўлиб ўтди.

Табиат уйғонди. Борлиқ энг нафис матонинг оқ ва яшил тусидан либосга бурканган Онага ўхшайди. Мевали дарахтлар оппоқ бўлиб гуллади. Қирлар этагида жилдираётган ариқчалар ҳаёт қўшиғи куйлайдилар.

Бани башар кўкламойим суруридан яшнаб, яшариб, инсон руҳиятида янгиланишлар, яхшиликлар, эзгуликлар сурон солиб турганда оламга омонлигидан жар солиб Наврўз кириб келди. Наврўз ўз этакларида эл ардоқлайдиган омонлик, тинчлик, хотиржамликни ола келди. Қиру адирлар ям-яшил майсалар билан қопланган, атрофни қушлар чуғури-ю анвойи гуллар, гиёҳлар ифори тутган.

21 март. Азим пойтахтимиз марказидаги муҳташам “Ҳумо арена” мажмуаси байрамона безатилган. Наврўзга хос анъаналаримиз, халқ ўйинлари, дор томошалари ташкил этилган. Сўрилардаги дастурхонларга баҳорий таомлар тортилган.

Карнай-сурнай садолари янграб, байрам бошланаётганидан дарак беради.

...Асосий саҳна турфа чироқлар, ранго-ранг тасвирлар билан муҳташам мажмуани янада салобатли кўрсатади. Бу ерга сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, фан, маданият, санъат, спорт намояндалари, ишлаб чиқариш илғорлари, тадбиркорлар, пиру бадавлат отахону онахонлар, турли соҳаларда меҳнат қилаётган юртдошларимиз, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ташриф буюрган.

Тантана иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни қарсаклар билан кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари барчани Наврўз байрами билан табриклади.

Наврўз инсониятнинг ўзи қадар қадимий ва боқий байрамлардан. Айни пайтда бу байрам Ер юзида катта шодиёна, хурсандчилик ила қарши олинади. БМТ Бош Ассамблеясининг 2010 йил 23 февралдаги резолюцияси билан 21 март – бутун дунёда Халқаро Наврўз куни сифатида нишонланади.

Дунёда шунча миллий байрамлар бўлатуриб, нима учун айнан халқимизнинг шарқона янги йили – Наврўз миллий сарҳадлардан чиқиб, дунё байрамига, умумбашарий қадриятга айланди? Чунки Наврўз ҳамма даврда тинчлик, тотувлик, дўстлик, юртга, она табиатга меҳр-муҳаббат ифодаси бўлиб келган. Аждодларимиз минг йиллардан бери бу кунни эзгулик, бағрикенглик ва тенглик ифодаси сифатида нишонлаб келганлар.

Наврўзда табиатда рўй берадиган уйғониш ва янгиланиш юртимиздаги ўзгаришларга уйғун. Сўнгги беш йилда Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳалар ривожлантирилди, ҳудудлар қиёфаси янгиланди.

Бундай ишларни давом эттириш мақсадида жорий йилда Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси ҳамда Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили дастури қабул қилинди.

– Меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз миллий ривожланишнинг янги даврига улуғвор мақсад ва амалий ишлар билан кириб бормоқда, – деди давлат раҳбари.

Бунинг тасдиғини ҳар бир оила, ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва овуллар, шаҳарларимиз мисолида яққол кўриш мумкин. Юртимизда юзлаб замонавий корхоналар, йўл ва коммуникация тармоқлари, уй-жойлар, янги боғча ва мактаблар, олийгоҳлар ҳамда маданият масканлари, тиббиёт ва спорт иншоотлари барпо этилмоқда.

Барча ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” боғлари, “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд қилинмоқда. “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари қаторида, бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу кунларда одамлар ҳашарлар қилиб, кўчат ва гуллар экиб, янги боғлар, сайилгоҳлар яратмоқда. Айтиш мумкинки, айни пайтда бутун мамлакатимиз байрам кайфияти ва бунёдкорлик руҳи билан яшамоқда.

Президент ўз табригида Наврўзнинг моҳияти, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадри ҳақида алоҳида тўхталди.

– Наврўзи олам бизни табиат фарзанди бўлиб, Ватан тупроғини, она заминдаги ҳар бир гиёҳни, кўзимизга тўтиё қилиб яшашга ўргатади. Наврўз ҳаммамизга инсонийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фанидан сабоқ беради. Шу файзли лаҳзаларда барчамиз тинчлик ва осойишталик нақадар бебаҳо неъмат эканини, унинг қадр-қиммати ва аҳамиятини яхши англаймиз. Бугунги мураккаб дунёда халқимиз ҳаётини, фарзандларимиз келажагини, мусаффо осмонимизни асраб-авайлаш учун ҳар биримиз масъул ва жавобгар эканимизни янада чуқурроқ ҳис этамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари байрамда иштирок этаётган дипломатик корпус вакилларини, чет эллардаги ватандошларимизни ҳам самимий табриклади.

Шунингдек, 22 март куни нишонланадиган Маҳалла куни муносабати билан ушбу тизим фаоллари, оқсоқоллар, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қутланди.

Байрам тадбири катта концерт дастури билан давом этди.

...Эртамиз эгалари бўлган болаларнинг чиқишлари, уларнинг шўх-шодон кулгулари, мустақил юртнинг баркамол фарзандлари ижросидаги она Ватанни, кўкламни, бахтиёр болаликни мадҳ этувчи жарангдор куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар, таниқли хонандалар чиқишлари барчага завқ-шавқ улашади. Наврўз, ёшлик ва баркамолликнинг нақадар уйғунлиги кўз ўнгингизда гавдаланади.

Саҳна ортидаги йирик мониторларда юртимиз табиати, халқимизнинг фаровон ҳаёти, кейинги йиллардаги бунёдкорлик ишлари акс этган тасвирлар байрам иштирокчилари қалбида эришган ютуқларимиздан фахрланиш ва мамнуният туйғуларини жўш урдиради...

Бу йилги Наврўз тантаналарида ҳам бадиий-фольклор ва этнографик жамоаларининг чиқишларига кенг ўрин берилди. Ҳар бир ҳудуднинг ранг-баранг анъаналари, лапару ўланлари ижро этилди.

Ушбу тантанадан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз сайлида иштирок этди, миллий маданият марказлари, фольклор-этнографик жамоалар чиқишларини кузатди.

Наврўз мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элат вакилларининг севимли байрамига айланган. Сайилда ана шу аҳиллик, юртимиздаги миллатлараро дўстлик яққол намоён бўлди.

Президентимиз байрамга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади.

Наврўз сайиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, туман, қишлоқ ва овулларда давом этмоқда.

ЎзА