Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори 27-28 май кунлари ташриф билан Ўзбекистонга келади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Женевадaги Бирлaшгaн Миллaтлaр Тaшкилоти бўлинмaси вa бошқa хaлқaро тaшкилотлaрдaги доимий вакили Эльдиёр Тошматов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Ўтиш даври ва ривожланган мамлакатлар бўлими бошлиғи Ҳабиб Aсан билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Тангнинг жорий йил 27-28 май кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтадиган ташрифи доирасидаги амалий масалалар муҳокама қилинди.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг вазифаси – дунёда давлатлар ўртасида келишув ва битимлар асосида интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни мувофиқлаштириш ҳамда шу соҳадаги турли шартнома ва конвенцияларнинг маъмурий бошқарувини таъминлашдан иборат.
Бугунги кунда дунёнинг 180 дан ортиқ давлати Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон 1991 йил 25 декабрда мазкур ташкилотга аъзо бўлган. Бугунги кунда Ўзбекистон Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг 20 га яқин халқаро ҳужжатларини тасдиқлаган.
Ҳабиб Aсан Ўзбекистонда кузатилаётган жиддий модернизация ва ислоҳотлар жараёни Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти раҳбарияти томонидан юқори баҳоланаётганини ва сўнгги йилларда ташкилотнинг Ўзбекистон билан муносабатлари жадаллашганини таъкидлади.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг интеллектуал фаолият ва инновациялар натижаларини иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, ҳудудий брендларни яратиш борасидаги изчил чора-тадбирлари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотида юқори баҳоланаётир.
"Ўзбекистонга жорий йилнинг 27-28 май кунлари бўлиб ўтадиган ташриф Дарен Тангнинг Марказий Осиё мамлакатларига амалга ошираётган биринчи сафари ҳисобланади. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ушбу ташриф ва унинг доирасида бўлиб ўтадиган тадбирларга юқори даражада тайёргарлик кўрмоқда", деди Ҳабиб Aсан.