Бутунжаҳон туризм ташкилоти раҳбари ташриф билан Ўзбекистонга келди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили кеча ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олган.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент ва унинг сайёҳлик объектлари билан танишиш ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлигида музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессияси 2023 йилда Самарқандда бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Ўзбекистон туризм салоҳиятини янада юксалтириш ва шаҳарни дунёнинг сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ана шундай марказлардан бири Самарқанддаги эшкак эшиш канали атрофида 260 гектар майдонни эгаллаган «Silk Road Samarkand» ҳисобланади. Кўп тармоқли мажмуа ҳудудида конгресс-марказ, турли тоифадаги 8 та меҳмонхона, ресторан, аква-зона ва «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуаси каби замонавий иншоотлар барпо этилган.
“Дунё” АА