Буюк Британияда Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонасида ташкил этилган Тошкент шаҳар 14-референдум округининг 9-референдум ўтказувчи участкаси Буюк Британиядаги ватандошларнинг муддатидан олдин овоз беришлари учун очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Дипломатик ваколатхонада ватандошлар референдумда иштирок этиб, овоз беришлари учун барча шароитлар яратилди.
Ватандошлар билан ўтказилган суҳбат давомида, улар яратилган қулайлик учун хурсандликларини айтиб, миннатдорлик билдиришди. Сайловчилар бундай муҳим сиёсий тадбирлар ўзбек халқини бирлаштиришини ва референдумда берилган ҳар бир овоз Ватанимиз равнақига ҳисса қўшинини таъкидлашди.
Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрель кунлари бўлиб ўтади ва референдум ўтказиладиган жойда муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари эса соат 12:00 дан 16:00 гача этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ташкил этилган.
ЛОНДОН, 19 апрель. /«Дунё» АА/.