Буюк Британияда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган брифинг ўтказилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Буюк Британияда Ўзбекистонда кечаётган конституциявий ислоҳот мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган муҳим ўзгаришларга бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Буюк Британиянинг Оксфорд университети профессор-ўқитувчилари, Империал коллеж илмий ходимлари, бизнес, эксперт-таҳлил, ижтимоий-маданий доиралар вакиллари, шунингдек, ушбу мамлакатда яшаётган ватандошлар иштирок этишди.
Ўзбекистон Президентининг БМТнинг олий даражадаги йиғилишларида Орол фожеасини олдини олишга қаратилган муҳим ташаббуслари ҳақидаги маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.
Анжуманда сўзга чиққан Британия вакиллари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар халқаро даражада қўллаб-қувватланиб, 2021 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги резолюция қабул килинганини ҳамда Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳасида экология масалалари ўз аксини топганини юқори баҳолашди.
Хусусан, Оксфорд университети профессори Милнер Гулланд Оролбўйида жойлашган Мўйноқ илгари йирик ишлаб чиқариш қувватларига эга порт шаҳар бўлганини, денгиз сувининг чекиниши натижасида бу ер кемалар қабристонига айланганини таъкидлади. «БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ташкил этилгани ушбу салбий оқибатларни олдини олишда хизмат қилади», деди у.
ЛОНДОН, 25 апрель. /«Дунё» АА/.