Буюк Британиядаги ватандош: Мен юртимизда бўлаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга бефарқ эмасман ва референдумда фаол қатнашаман
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендианти, Буюк Британиянинг Абердин университети магистранти Гулноза Ҳамидова Ўзбекистон Конституциясини ислоҳ қилиш бўйича умумҳалқ референдуми юзасидан ўз муносабатини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Эл-юрт умиди» жамғармасига ҳужжат топшириб, суҳбат ва имтиҳон жараёнларида ҳеч қандай таниш-билишларсиз, ўз билим ва салоҳиятим билан Британиянинг нуфузли университетига ўқишга киришга муваффақ бўлдим.
Нақлларда атрофимиздаги дўсту душманлардан эмас, бефарқ инсонлардан қўрқиш кераклиги айтилади. Бугун мен чет элда бўлсам ҳам, юртимизда бўлаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга бефарқ эмасман ва референдумда фаол қатнашаман. Азиз ватандошлар, сизларни ҳам жонажон Ўзбекистонимизнинг осойишта келажаги учун референдумга овоз беришга чақираман.
«Дунё» АА