«CDC» Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кураш учун 2 миллион доллар ажратади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC/CAR) Марказий Осиё ҳукуматларининг COVID-19 га қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 6,8 миллион доллар ажратди, унинг 2,07 миллион доллари эса Ўзбекистонга берилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси манбасига асосланиб.
Бу маблағни «CDC» Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлигига энг шошилинч эҳтиёжларни қоплашга учун тақдим этади. Жумладан, маблағ COVID-19 тестлари учун лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга сарфланиб, бунинг натижасида инсонда инфекция борлигини аниқлаш бўйича аниқ ташхис қўйиш қобилияти ошади. Шунингдек, ажратилган маблағнинг маълум қисми Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида шошилинч тиббий жарроҳлик амалиётлари марказини ташкил этиш ва унга зарур жиҳозларни харид қилишга сарфланади.
Шунингдек, «CDC» чегара ўтиш пунктларида текширувдан ўтказиш учун техник кўмак кўрсатади. Бу мамлакат чегаралари орқали ўтаётган шахсларда кассалик белгилари бор ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради.
Маълумот ўрнида, «CDC» Марказий Осиё бўлими минтақадаги мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш вазирликларига вирус тарқала бошлаган пайтдан буён тренинглар ўтказиш, лаборатория ишлари, инфекциянинг олдини олиш ва назорат қилиш, хатарлар бўйича ахборот алмашувида кўмак кўрсатиб келмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 май. /«Дунё» АА/.