Чехия Республикаси Бош вазир ўринбосари билан музокара ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов видеоконференцалоқа орқали Чехия Республикаси Бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири, транспорт вазири К.Гавличек билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.
Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама шериклик муносабатларини ривожлантиришда сезиларли ютуқларни қайд этиб, инвестиция, савдо ва иқтисодиёт соҳаларидаги муносабатларнинг жорий ҳолатини муҳокама қилди, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканини тасдиқлашди.
Юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришда Чехиянинг илғор технологияларини Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва мавжуд имкониятлари билан бирлаштириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги техникалари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик тармоқлари, хусусан, нано-тўқимачилик, техник тўқимачилиги ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари сифатида қайд этилди. Икки мамлакат тегишли идоралари ушбу соҳаларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиб, уни амалиётга жорий қилиши юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда жорий йилнинг иккинчи ярмида Иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Чехия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўришни жадаллаштириш, унинг доирасида бизнес-форум ўтказишга келишиб олинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Чехия саноат ва савдо вазирлиги ўртасида икки томонлама иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш тўғрисида меморандум ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Чехия Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим тайёрлаш, уни имзолашни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Музокара давомида Қишлоқ хўжалиги бўйича Ўзбекистон – Чехия ишчи гуруҳини тузиш бўйича келишувга эришилди. Ишчи гуруҳнинг вазифаси ушбу соҳада ўзаро савдо ҳажмини оширишдан иборат бўлади.
«Чехия Экспорт банки», Чехиянинг «Юни Кредит Банк» филиали ва EGAP (Экспорт кафолат-суғурта жамияти) каби ташкилотлар билан алоқаларни ўрнатиш, лойиҳалар учун имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш ҳамда молия ва суғурта соҳасида Ўзбекистон мутахассислари малакасини ошириш, молия-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Чехия томони Ўзбекистонга Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга, Европа Иттифоқининг «GSP+» имтиёзлар тизими бенефициар-мамлакати мақомини олишда ва Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимини имзолашда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида инвестиция ва савдо битимларини ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш, ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини аниқлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, техникавий ва гуманитар соҳалардаги келишувларни рўёбга чиқаришни мониторинг қилиш учун икки мамлакат ташқи иқтисодий идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида қўшма ишчи гуруҳни тузишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 7 май. /“Дунё” АА/.