Цюрихдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Жанубий Корея билан стратегик шерикликка ёндашуви узоқ муддатга мўлжалланган дастурларларга асосланган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Цюрихдаги Швейцария-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Гулнора Салимова Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
— Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи Ўзбекистоннинг нафақат Корея Республикаси билан стратегик шерикликни давом эттириш, энг аввало, инновацион технологиялар, айниқса, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, «ақлли» шаҳарлар ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш борасида ҳам олға силжиш истаги ва қатъиятини намоён этди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, саноат, қишлоқ хўжалиги, логистика, савдо ва бошқа соҳалардаги ишлаб чиқариш занжирларидаги кўплаб жараёнларни автоматлаштириш билан бир қаторда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда экологик тоза технологияларга эга тармоқларни, янги инновацион ва энергия тежовчи ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Президентининг Жанубий Корея билан алоҳида стратегик шерикликка ёндашувини таъкидлаш керак. Бу Ўзбекистон учун ҳам, Корея Республикаси учун ҳам самарадор бўлган узоқ муддатга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқишга ундамоқда.
Ўзаро манфаатли лойиҳаларни барпо этишда нафақат икки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришни, балки таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан каби ижтимоий соҳаларга ҳам эътиборни қаратувчи кўп томонлама ёндашув мамлакатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг баркамол ривожлантириш ва кенг қамровли мақсадларга эришишга интилишидан далолат беради.
/«Дунё» АА/.