«Daily Outlook Afghanistan»: Ўзбекистон 2050 йилгача углерод нейтраллиги бўйича глобал дастурга қўшилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган оммабоп газеталаридан бири - «Daily Outlook Afghanistan»да «Ўзбекистон 2050 йилгача углерод нейтраллиги бўйича глобал дастурга қўшилади» сарлавҳали мақола нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Материалда Ўзбекистон Республикасининг 2050 йилгача углерод нейтраллиги бўйича глобал дастурга қўшилиши, шунингдек Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2050 йилгача углерод нейтраллигини қўлга киритиш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши кутилаётгани ҳақида сўз юритилган.
Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда иссиқлик энергияси манбаларига бўлган тобеъликни сезиларли даражада камайтириш ниятида, деб таъкидлаган муаллиф.
«Ўзбекистон Республикаси ўсиб бораётган ёқилғи чиқиндиларини камайтириш бўйича мақсадни очиқ эълон қилган ва ҳозирги кунда бу йўналишда жадал ривожланаётган Осиё мамлакатларидан бири ҳисобланади, - деб ёзади нашр. - Иқтисодиёти анча ривожланган давлатлар — Япония, Жанубий Корея ва Гонконг ҳам 2050 йилгача ушбу мақсадга эришишини таъкидламоқда».
Нашрда қайд этилганидек, Ўзбекистон хорижий давлатларга нисбатан очиқ сиёсатни илгари суриб, бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида ривожланишга эришиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бери Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилади.
“ЕТТБ ва Ўзбекистон муносабатлари 2010 йилда узилиб қолган эди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида 2017 йилда мазкур йирик халқаро тузилма билан алоқаларни тикланди ва янги кридит линиялари бўйича шартнома имзоланди, Тошкентда мазкур банк ваколатхонаси очилди”, - деб қайд этилади материалда.
/«Дунё» АА/.