Давлат божхона қўмитаси раиси Туркия савдо вазири билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон давлат божхона қўмитасида Туркия савдо вазири Рухсар Пекжан бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.
Давлат божхона қўмитаси раиси Муротжон Азимов меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, сўнгги йилларда икки томонлама божхона ҳамкорлиги тобора ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Учрашувда божхона-савдо тартиботларини соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўпроқ қулайликлар яратиш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва ҳамкорликнинг бошқа бир қатор устувор йўналишлари хусусида фикр юритилди.
Таъкидлаш жоизки, Туркия Президентининг 2018 йил 29 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида, Давлат божхона қўмитаси билан Туркия Савдо вазирлигининг Божхона бош директорати ўртасида «Қўшма божхона кенгаши» ташкил қилинган эди.
Ўтган қисқа фурсат давомида мазкур Кенгаш фаолияти контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш, божхона назорати самарадорлигини ошириш ва божхона тартиб-тамолларини тезлаштириш, божхона кўригида қўлланиладиган технологияларни такомиллаштириш каби йўналишларда ўзаро самарали ва манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этди.
Кенгашнинг биринчи йиғилиши 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда Кенгашнинг иккинчи йиғилишини келгусида Анқара шаҳрида ўтказишга келишилди.
Рухсар Пекжан, ўз навбатида, божхона соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, божхона соҳасида илғор тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди.
Тадбир якунида томонлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида ташқи савдо статистикаси соҳасида методологик ва ахборий ҳамкорлик қилиш тўғрисида»ги Баённомани имзолади.
Мазкур Баённомага асосан божхона хизматлари икки томонлама савдо йўналишида ўз давлатларининг ташқи савдо соҳасидаги маълумотлари муҳимлиги, аниқлиги ва ўзаро мутаносиблигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади.
«Дунё» АА