Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ҳукумат қарори билан “2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди.
Унга кўра, Стратегия қуйидагиларни назарда тутади:
— барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан, “яшил” давлат харидларини кенгайтириш;
— давлат харидлари соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;
— давлат харидлари иштирокчиларининг шартнома мажбуриятларига риоя этишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг рақамли технологияларга асосланган комплекс дастурини жорий этиш;
— давлат харидлари соҳасида хавфни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари, коррупция ва қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
— давлат харидларида тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш;
— давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув-услубий, илмий ва ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш.
Шунингдек, 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.